Сайлов ҳуқуқи ва жараёни” фанининг асосий мақсади – мавжуд тажриба, кўникма ва малакалар асосида давлат бошқаруви соҳасида сайлов институтини ривожлантиришга оид нормаларни тизимли ёндашув нуқтаи назаридан келиб чиқиб, қўллай ола билишни ўргатишдир.

 Фаннинг асосий  вазифалари:

  • тингловчиларда давлат бошқаруви соҳасида сайлов қонунчилигини ислоҳ этиш билан боғлиқ асосий сиёсий-ҳуқуқий масалалар моҳиятини таҳлил қилиш кўникмасини шакллантириш;
  • тингловчиларнинг назарий билимларни ҳуқуқни қўллаш амалиётига яқинлаштириш асосида турли йўналишдаги муаммоларнинг ечимини излаб топишга ўргатиш;
  • тизимли таҳлил ва ёндашув (сиёсий, ҳуқуқий, маданий-маърифий, иқтисодий ва б.) асосида тингловчиларни мамлакатда олиб борилаётган сайлов қонунчилигига тегишли ислоҳотларни бошқарув амалиётида тўғри қўллай олишга ўргатиш;
  • сайлов тизими ва уни ривожлантиришга янги технологияларни (сайловчиларнинг электрон рўйхатини тузиш), моделлаштириш усулларини ўрганиш орқали қизиқиш уйғотиш ва бошқалар ҳисобланади. 

“Сайлов ҳуқуқи ва жараёни” фани ўқув дастури таълимнинг замонавий шакллари ва усуллари ҳисобга олинган ҳолда тузилган бўлиб, бўлажак раҳбар кадрларда тизимли ва таҳлилий фикрлаш, давлатни бошқаришдаги профессионализм, ўзгаришларга самарали мослашувчанлик каби компетенцияларни ривожлантиришга хизмат қилади.