1-фан.  «Статистика асослари,  Давлат бошқарувида сифат ва миқдорий таҳлил»

2-фан.  “Вазиятлар таҳлили, давлат бошқарувида қарорлар қабул қилиш ва унинг ижроси”

3-фан. "Бошқарувда қарорлар қабул қилиш"

"Банк ходимларини" йўналиши 4 ойлик қайта тайёрлаш курси тингловчилари учун мўлжалланган "Бошқарувда қарорлар қабул қилиш усуллари" фани курси

Фанни ўқитишдан мақсад — иқтисодиётни эркинлаштириш ва жамиятни модернизациялаш шароитида турли поғонадаги раҳбарларда бошқарув жараёнидаги вазиятлар таҳлили, қарорларини қабул  қилиш  соҳасида билим ва малакаларни шакллантириш, замонавий бошқарув усулари ва информацион-коммуникацион технологияларидан фойдаланган ҳолда ташкилот ва корхоналарни бошқариш амалиётини ўргатишдан иборат.

Фаннинг вазифаси – бошқарув жараёнидаги вазиятларни таҳлил қилиш, бошқарув қарорларини таснифлашни ўрганиш;  бошқарув қарорларининг ўзига хос жиҳатларини аниқлаш ва эътиборга ола билиш; ноаниқлиқ ва таваккалчилик шароитида қарор қабул қилиш ва баҳолаш усулларини ўрганиш;  бошқарув қарорлари қабул қилиш усулларини ўрганиш; оқилона бошқарув қарори қабул қилиш моделларини ўрганиш; тингловчиларда хўжалик субъектларининг моддий, молиявий ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш таҳлилида, ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини оширишда, бошқарувда башорат қилиш  ва унга объектив баҳо беришда олинган билимларни амалиётга татбиқ этиш бўйича кўникма ва малакани шакллантиришдан иборат.