“Бошқарувда АКТ ва “электрон ҳукумат” фанининг мақсади академия тингловчиларида янги АКТга асосланган замонавий ахборот тизимлари ва технологиялари ҳақида назарий ва амалий тушунчаларни шакллантирган ҳолда, уларга бошқарув жараёнида замонавий компьютер дастурлари, АКТ, Интернет тармоқлари, электрон ҳужжат айланиши, электрон ҳукумат тамойиллари, юртимизда ва жаҳонда электрон ҳукуматни ривожлантириш борасида олиб борилаётан ишлар, давлат бошқарувида АКТ ва электрон ҳукумат тизимларининг ўрни, электрон ҳукуматни ривожланишида хорижий давлатлар тажрибаси, электрон ҳукумат тизимини жорий қилиш ва ундан самарали фойдаланиш бўйича билим ва кўникмаларни шакллантиришдан иборат.

Фаннинг мақсади – давлат ва жамият бошқаруви масалалари бўйича магистратура тингловчиларида ўзларининг касбий фаолиятларини амалга оширишлари учун зарур бўлган билим, тасаввур, кўникма ва малакаларни шакллантиришдан иборат.

Фаннинг вазифалари Давлат таълим стандартига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, қуйидагиларни ҳал этишга қаратилган:

- давлат ва жамият бошқарувининг ҳуқуқий асослари бўйича билим ҳамда тасаввурларни шакллантириш;

- давлат ва жамият бошқаруви жараёнида юзага келадиган масалаларни таҳлил қилиш ва тегишли қарорларни қабул қилиш бўйича кўникма ҳамда малакаларни шакллантириш;

- таълим беришнинг замонавий усулларидан фойдаланган ҳолда тингловчиларнинг таҳлил қилиш қобилиятини ривожлантириш;

- аниқ муаммоларнинг ҳуқуқий ечимини топиш ва тегишли қарорларни қабул қилиш бўйича кўникмаларни ҳосил қилиш.

“Давлат ва жамият бошқарувининг ҳуқуқий асослари” фани ўқув дастури таълимнинг замонавий шакллари ва усуллари ҳисобга олинган ҳолда тузилган бўлиб, бўлажак раҳбар кадрларда тизимли ва таҳлилий фикрлаш, давлатни бошқаришдаги профессионализм, ўзгаришларга самарали мослашувчанлик каби компетенцияларни ривожлантиришга хизмат қилади.