Ўқув курсининг асосий мақсади – эгалланган тажриба, кўникма ва малакалар асосида давлат тузилиши ва бошқаруви, минтақалараро барқарорлик ва хавфсизлик соҳасидаги, шунингдек суверенитетимизни мустаҳкамлашнинг маънавий ва иқтисодий омилларига оид нормаларни Ўзбекистон Республикаси Ҳаракатлар стратегиясига таянган ҳолда, тизимли ёндашув нуқтаи назаридан келиб чиқиб, қўллай ола билишни ўргатишдир.

Ўқитишнинг асосий  вазифалари:

−    тингловчиларда давлат бошқарувини ислоҳ этиш билан боғлиқ асосий сиёсий-ҳуқуқий масалалар моҳиятини таҳлил қилиш кўникмасини шакллантириш;

−    тингловчиларнинг назарий билимларни ҳуқуқни қўллаш амалиётига яқинлаштириш асосида турли йўналишдаги муаммоларнинг ечимини излаб топишга ўргатиш;

−    тизимли таҳлил ва ёндашув (сиёсий, ҳуқуқий, маданий-маърифий, иқтисодий ва б.) асосида тингловчиларни мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларни бошқарув амалиётида тўғри қўллай олишга ўргатиш;

давлат бошқаруви тизими ва уни ривожлантиришга янги технологияларни, моделлаштириш усулларини ўрганиш орқали қизиқиш уйғотиш ва бошқалар ҳисобланади.