Сектор мақсади ва вазифалари, сектор фаолиятининг алгоритми. Сектор фаолияти «маҳалла — туман (шаҳар) — вилоят — республика» принципи асосида ташкил этилади Сектор штаб аъзолари бундан буён икки йўналишда иш олиб боради: биринчидан, сектор аъзолари секторда ўзлари мансуб бўлган идора ва ташкилот фаолияти йўналиши бўйича муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш чораларини кўради; иккинчидан, сектор аъзолари бириктирилган маҳаллаларда барча йўналишдаги муаммоларни ҳар чоракда камида бир маротаба уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни тўлиқ ўрганиш ва қайд этиш орқали аниқлаш ҳамда ҳал этиш чораларини кўради.